Смартфонларнинг ёниб кетгани ва одам танасига зарар етказгани ҳақида кўп эшитганмиз. Бу сафар эса iPhone инсон ҳаётини сақлаб қолди.
Афғонистонда хизмат қилаётган АҚШ армияси сержанти Шон Фрэнк мўжиза туфайли омон қолди. У хизмат қилган чегара пунктида террорчи ўзини портлатиб юборган. Портловчи мослама майда темир предметлардан ташкил топган бўлиб, улардан бири аскарнинг кўкрак қафасига келиб теккан. Фрэнкнинг бахтига унинг кўкрак қисмидаги чўнтагида смартфон бўлган ва айнан у портловчи мослама бўлагини тўхтатиб қолган.
Афғонистондан қайтгач, Френк iPhone’ни эсдалик учун сақлаш ниятида Apple компаниясидан эски смартфонни бермай янгисини олишни сўради. Компания эса уч ой ўтиб, воқеа телевидение орқали кўрсатилганидан сўнг бунга рози бўлди.